ТРАНСПОРТ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ КОЛЛИЗИЯЛАРИ, УНИФИКАЦИЯ ҲАМДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.20341550Keywords:
transport law, state administration, conflict rules, international conventions, Lex Mercatoria, digital transformation, artificial intelligence, smart contracts, implementation.Abstract
Ушбу мақолада глобаллашув ва рақамли трансформация шароитида транспорт соҳасини давлат томонидан бошқаришнинг замонавий моделлари, миллий ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг ўзаро мутаносиблиги ва ҳуқуқий коллизияларни ҳал этиш йўллари чуқур илмий-назарий таҳлил қилинган. Тадқиқотда халқаро конвенциялар ва "Lex Mercatoria" нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш механизмлари, интеллектуал транспорт тизимлари ҳамда сунъий интеллектнинг ҳуқуқий мақоми кўриб чиқилади. Муаллиф анъанавий бюрократик усуллардан воз кечиб, электрон ҳужжат айланиши, "ақлли шартномалар" (smart contracts) ва рақамли профилларни жорий этиш орқали транзит салоҳиятини ошириш бўйича концептуал таклифларни илгари суради. Калит сўзлар: транспорт ҳуқуқи, давлат бошқаруви, коллизион нормалар, халқаро конвенциялар, Lex Mercatoria, рақамли трансформация, сунъий интеллект, ақлли шартномалар, имплементация.References
Ушбу мақолада глобаллашув ва рақамли трансформация шароитида транспорт соҳасини давлат томонидан бошқаришнинг замонавий моделлари, миллий ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг ўзаро мутаносиблиги ва ҳуқуқий коллизияларни ҳал этиш йўллари чуқур илмий-назарий таҳлил қилинган.
Тадқиқотда халқаро конвенциялар ва "Lex Mercatoria" нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш механизмлари, интеллектуал транспорт тизимлари ҳамда сунъий интеллектнинг ҳуқуқий мақоми кўриб чиқилади.
Муаллиф анъанавий бюрократик усуллардан воз кечиб, электрон ҳужжат айланиши, "ақлли шартномалар" (smart contracts) ва рақамли профилларни жорий этиш орқали транзит салоҳиятини ошириш бўйича концептуал таклифларни илгари суради.
Олим Г.М.Вельяминов ўзининг фундаментал тадқиқотларида халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг транспорт муносабатларига таъсирини таҳлил қилиб, давлатларнинг ўз миллий юрисдикциясидан ихтиёрий равишда чекиниши ва халқаро шартномавий нормаларга устуворлик бериши суверенитетни йўқотиш эмас, балки жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувнинг прагматик усули эканлигини асослаб берган.
Бизнинг назаримизда, транспорт бошқарувида миллий ҳуқуқнинг чекланганлигини тан олиш ва уни халқаро конвенциялар билан бойитиш орқали давлат геоиқтисодий рақобатда ўзининг транзит салоҳиятини кескин ошириши мумкин.
Миллий ва халқаро ҳуқуқ ўртасидаги мутаносиблик бузилган жойда муқарар равишда зиддиятли ҳолатлар юзага келади.
Транспорт соҳасидаги коллизиялар, асосан, трансчегаравий юк ва йўловчи ташувларида қайси давлатнинг ҳуқуқини қўллаш кераклигини аниқлашда намоён бўлади.
Таниқли ҳуқуқшунос О.Н.Садиковнинг илмий хулосаларига кўра, халқаро ташувларни ҳуқуқий тартибга солишда энг муаммоли жиҳат бу "чет эл элементи"нинг мавжудлиги бўлиб, mazkur элемент ташиш жараёнининг моҳиятига сингиб кетгани сабабли, миллий ҳуқуқ тизимларидаги турлича ёндашувлар ўртасидаги ҳуқуқий коллизияларни ечиш учун ягона императив коллизион нормаларни ишлаб чиқиш ҳаётий заруратдир.
Бугунги кунда рақамли логистика ва блокчейн технологияларининг шиддатли ривожланиши анъанавий коллизион нормаларнинг эскирганлигини кўрсатиб қўймоқда, шунинг учун коллизияни кеч қолган ҳолда бартараф этиш эмас, балки унга умуман йўл қўймайдиган "ақлли шартномалар"га асосланган янги авлод транспорт ҳуқуқини яратиш мақсадга мувофиқдир.
Коллизион муаммоларни ҳал қилишнинг энг самарали йўли сифатида моддий ҳуқуқ нормаларини халқаро конвенциялар орқали унификация қилиш эътироф этилади.
Л.П.Ануфриеванинг фикрига кўра, кўплаб замонавий транспорт конвенциялари сиртдан қараганда жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги хусусий муносабатларни тартибга солувчидек туюлса-да, аслида уларнинг туб моҳияти давлатларнинг ўз ички миллий қонунчилигини бир хил кўринишга келтиришга қаратилган оммавий-ҳуқуқий мажбуриятларининг ифодасидир.
Аммо шуни ҳам очиқ тан олиш керакки, барча транспорт муносабатларини ҳам халқаро шартномалар орқали тўлиқ унификация қилиб бўлмайди.
Халқаро экспедиторлик уюшмалари федерацияси (FIATA) каби нодавлат ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган стандарт коносаментлар ва қоидалар миллий ҳуқуқдаги зиддиятларни четлаб ўтувчи энг самарали муқобил восита сифатида хизмат қилади.
Давлат бошқаруви субъектлари нодавлат қоидаларининг шунчаки пассив кузатувчиси бўлиб қолмаслиги, балки миллий транспорт сиёситини ишлаб чиқишда ушбу глобал одат нормаларини ички қонун ҳужжатларига легаллаштириш орқали коллизион хавфларни тизимли равишда камайтириб бориши лозим, деб ҳисоблаймиз.
Миллий ва халқаро нормаларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш бевосита давлатнинг норматив ижро механизмларига боғлиқдир.
И.И.Лукашукнинг халқаро норматив тизимларнинг амал қилишига доир илмий қарашларига таyanaдиган бўлсак, халқаро-ҳуқуқий нормаларни рўёбга чиқариш уларни қабул қилишдан кўрa анча мураккаб ва масъулиятли вазифа бўлиб, давлатнинг бошқарув аппаратлари миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштирмагунига қадар конвенциялар фақатгина қоғоздаги декларатив хусусиятга эга бўлиб қолаверади.
Минтақавий интеграция доирасида миллий транспорт қонунчилигининг рақобатбардошлиги ва бошқа давлатлар ҳуқуқий тизимлари билан коллизияга киришмаслиги транспорт йўлакларининг иқтисодий самарадорлигини белгилаб беради.
Евроосиё минтақасидаги транспорт ҳуқуqi масалаларини тадқиқ қилган Ж.О.Кулжабаеванинг илмий хулосасига кўра, интеграцион бирлашмалар шароитида миллий ҳуқуқ тизимларининг рақобатбардошлиги уларнинг транзит ва транспорт тарифларини қанчалик либераллаштира олганига ҳамда бошқа давлатларнинг транспорт ва божхона қонунчилиги билан юзага келаган коллизияларни қанчалик тез бартараф эта олганига боғлиқдир.
Халқаро транспорт ҳуқуqi нормaларининг миллий қонунчиликка тўлақонли имплементацияси нафақат иқтисодий, бал сиёсий ва дипломатик аҳамият касб этадиган ўта мураккаб жараёндир.
Минкиргилик ва инновацион ёндашувларни талаб этишни ҳисоблайди.
Рақамли трансформациянинг транспорт соҳасидаги давлат бошқарувидаги ўрни бўйича илмий доираларда турлича қарашлар мавжуд.
Олим И.А.Кузьмин бу борада, энг аввало, транзакцион харажатларни минималлаштириш ва автоматлаштирилган назорат орқали иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилувчи тижорат воситаси сифатида талқин қилади.
Сунъий интеллектнинг ҳуқуқий тизимларга ва давлат бошқарувига кириб келиши мутлақо янги ҳуқуқий механизмларни, айниқса, рақамли назорат ва инсон омилисиз мониторинг жараёнларида қатъий кафолатларни талаб этади.
Давлат бошқарувида рақамли трансформациянинг амалий ижроси трансчегаравий ва ички транспорт хизматларида электрон ҳужжат айланишига ўтиш жараёнларида ёрқин намоён бўлмоқда.
Уйғунлашган рақамли транспорт тармоғини барпо этиш учун давлатлар ягона рақамли профилларни ишлаб чиқиши ва қонунчиликка киритиши талаб этилади.

Published
2026-05-22
Issue
Section
Статьи
How to Cite
Дилафруз. (2026). ТРАНСПОРТ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ КОЛЛИЗИЯЛАРИ, УНИФИКАЦИЯ ҲАМДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ. Models and Methods in Modern Science, 5(8), 244-252. https://doi.org/10.5281/zenodo.20341550