ҚЎРИҚЛАШ ШАРТНОМА ТАРАФЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ
DOI:
https://doi.org/10.5281/Keywords:
қўриқлаш шартномаси, қўриқлаш фаолияти, қўриқлаш хизмати, буюртмачи, ижрочи, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ўзаро корреспондент ҳуқуқлар, шартнома мажбуриятлари, қўриқланадиган объект, жисмоний шахсларни қўриқлаш, мол-мулкни қўриқлаш, жамоат тартибини қўриқлаш, ҳуқуқий мақом, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, шартнома жавобгарлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти.Abstract
Мазкур мақолада қўриқлаш шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Қўриқлаш шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий табиати, унинг хизмат кўрсатиш шартномалари тизимидаги ўрни ҳамда тарафлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўзаро корреспондент хусусияти ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва фуқаролик қонунчилиги нормалари асосида қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари таҳлил этилган. Мақолада буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг мазмуни, шартнома мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган айрим масалалар кўриб чиқилган. Шу билан бирга, қўриқлаш шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва хулосалар илгари сурилган.