ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ-СОЦИОЛОГИК ТАБИАТИ
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.14981331Abstract
Инсон ҳуқуқлари – инсоннинг туғма ва ажралмас ҳуқуқлари бўлиб, улар инсоннинг қадр-қимматини, эркинлигини ва жамиятдаги ўрнини белгилаб беради. Инсон ҳуқуқларининг ҳуқуқий-социологик табиати бу ҳуқуқларнинг ҳуқуқий асослари ва жамиятдаги ижтимоий ролининг ўзаро муносабатини тушунтириш учун муҳимдир. Бунда ҳуқуқий нормалар ва ижтимоий механизмлар ўзаро интеграция қилинади, бу эса жамиятда барқарорлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан инсон ҳуқуқлари жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим қисми ҳисобланади.