ЎРТА АСРЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ТРАНСПОРТ ҲУҚУҚИ: ШАРИАТ ВА ОДАТ ҲУҚУҚИ НОРМАЛАРИНИНГ УЙҒУНЛАШУВИ
DOI:
https://doi.org/10.5281/Keywords:
транспорт ҳуқуқи, логистика, шариат нормалари, одат ҳуқуқи, вақф институти, мудораба, мушорака, карвонсарой, Мовароуннаҳр, юк ташиш шартномаси.Abstract
Ушбу мақолада ўрта асрларда Ўзбекистон ҳудудидаги (Мовароуннаҳр) транспорт ва логистика муносабатларининг ҳуқуқий табиати чуқур таҳлил қилинган. Тадқиқотда мазкур соҳанинг соф императив давлат буйруқбозлигидан шариат ва одат ҳуқуқига асосланган мураккаб фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тизимига ўтиш жараёни ёритилган. Хусусан, юк ташиш ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашда пудрат, ижара, мудораба ва мушорака шартномаларининг ўрни, зарар учун жавобгарлик масалалари, шунингдек, транспорт инфратузилмасини молиялаштиришда вақф институтининг беқиёс аҳамияти очиб берилган. Мақолада ислом ҳуқуқи (муомалот қоидалари) ва маҳаллий карвон урф-одатларининг ўзаро уйғунлашуви минтақани асрлар давомида Евроосиёнинг энг барқарор логистика марказига айлантиргани илмий асосланган.