ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАКТИКАСИ ВА МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.5281/Abstract
Глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ҳамда жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи хавф-хатарларнинг янги шакллари пайдо бўлиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб боришни тақозо этмоқда. Айниқса, оммавий тартибсизликларнинг юзага келиш механизми ва тарқалиш суръати замонавий шароитда сезиларли даражада ўзгариб бормоқда. Бундай ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан, тезкор-қидирув бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан уларнинг ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, прогнозлаш ва профилактик чораларни ташкил этиш имкониятларига боғлиқ ҳисобланади.