ШАРЪИЙ НИКОҲ АСОСИДА ЯШАЁТГАН ОИЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
DOI:
https://doi.org/10.5281/Keywords:
шаръий никоҳ, никоҳ ёши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, профилактика инспектори, оила, диний маросим, ҳуқуқий маданият, хотин-қизлар ҳуқуқлари, маъмурий жавобгарлик.Abstract
Ушбу мақолада шаръий никоҳ асосида яшаётган оилалар билан ишлашда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Никоҳ муносабатларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши аҳамияти, шаръий никоҳнинг ҳуқуқий оқибатлари, никоҳ ёшига етмаган шахслар иштирокидаги никоҳ муносабатларининг салбий ижтимоий-ҳуқуқий таъсири ҳамда мазкур соҳада профилактика инспекторлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47³-моддаси учинчи қисми санкциясини такомиллаштириш бўйича муаллифлик таклифи ишлаб чиқилган.