ОШИЧА ХАВФ МАНБАИ БИЛАН ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР УЧУН ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.7197851Keywords:
ошиқча хавф манбаи, зарар, жавобгарлик, ҳуқуққа хилофлик, айб, сабабий боғланиш, автотранспорт.Abstract
Бозор муносабатлари шароитида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик асослари тубдан ўзгарди. Аввалари амалда бўлган мажбуриятларнинг барча турлари учун хос бўлган фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик асосларини ҳозирда қўллаш мумкин эмаслиги ҳам юридик адабиётларда очиқ айтилмоқда. Аввалги Фуқаролик кодекси нормаларида шартномали мажбуриятларни бузганлик учун ва зарар етказганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик асослари битта яхлит ҳолатлардан иборат эди. Яъни, мажбуриятнинг бузилиши ёки зарарнинг мавжудлиги, ҳуқуққа хилоф ҳатти-ҳаракат, ҳаракат ва зарар (мажбурият бузилганда ҳам одатда зарар етказилади) ўртасидаги сабабий боғланиш ва айбнинг мавжудлиги.