БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКА МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.17189108Abstract
Болаларга нисбатан содир этиладиган зўравонликларнинг профилактикасини самарали ташкил этиш учун, аввало, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга бўлган, зўравонлик содир этишга мойил ёки зўравонлик содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, мазкур профилактик чора-тадбирлар орқали зўравонликка мойил шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш, уларни ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда такроран ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мумкин. Шу нуқтаи назардан, ижтимоий-педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганиш бу борада долзарб аҳамиятга эга. Бундан ташқари, зўравонлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларни аниқлаш жараёнида ижтимоий-психологик портретлар тузиш, профилактик суҳбатлар ўтказиш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳам профилактика самарадорлигини янада кучайтириш имконини беради.