НОТЎҚИМА МАТОЛАРНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ИККИЛАМЧИ ХОМАШЁ ТАРКИБИНИНГ ТАЪСИРИ
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.7091325Keywords:
нотўқима мато, йигириш тарандиси, ипак йигириш тарандиси, тут толаси, қалинлиги, чизиқли зичлиги, сирт зичлиги, ҳажм зичлиги.Abstract
Мақолада пахта йигириш тарандиси, ипак йигириш тарандиси, тут толасидан турли вариантларда нотўқима матолар ишлаб чиқарилиб, уларнинг технологик кўрсаткичларига иккиламчи хомашёлар таркибини таъсири аниқланган. 100% пахтага нисбатан 2-вариант бўйича олинган нотўқима матонинг массаси 17,1% га, қалинлиги 13,1% га, эни 1,4% га камайган, чизиқли зичлиги 17,4% га, сирт зичлиги 16,3% га, ҳажм зичлиги 5,0% га камайган, 3-вариант бўйича олинган нотўқима матонинг массаси 2,8% га, қалинлиги 2,8% га ошган, эни 0,5% га камайган, чизиқли зичлиги 1,03% га, сирт зичлиги 1,3% га ошган, ҳажм зичлиги ўзгармаган, 4-вариант бўйича олинган нотўқима матонинг массаси 20,6% га, қалинлиги 26,6% га ошган, эни 0,5% га камайган, чизиқли зичлиги 19,6% га, сирт зичлиги 19,8% га ошди, ҳажм зичлиги 10,0% га камайган.