ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ ХУЛҚ-АТВОРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ҲУҚУҚИЙ ВА ИЖТИМОИЙ НОРМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Ойбек Юсупов Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходими, мустақил тадқиқотчи

DOI:

https://doi.org/10.5281/zenodo.18045336

Abstract

Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди[1], балки унинг хулқ-атворини тузатиш, ижтимоий адолатни тиклаш ва келгусида қонунбузилишларнинг олдини олишдир. Шу маънода, жазодан озод қилиш институтининг амалиётда қўлланиши давлатнинг инсон шаъни ва қадрини олий қадрият сифатида эътироф этаётганини кўрсатади. Инсонпарварлик сиёсати, аввало, қилган қилмишига тан олган, пушаймон бўлган ва жамиятга фойдали аъзо сифатида қайта мослашишга интилаётган шахсга янги имконият беришни назарда тутади. Бундай ёндашув жиноятга нисбатан фақат жазо чоралари билан эмас, балки тарбиявий ва реабилитatsiон воситалар орқали муносабатда бўлишни, фуқарони жамиятдан ажратмасдан, аксинча уни ижтимоий ҳаётга қайта мослаштиришни таъминлайди ҳамда ўз самарасини беради.

Downloads

Published

2025-12-23

How to Cite

Юсупов, О. (2025). ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ ХУЛҚ-АТВОРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ҲУҚУҚИЙ ВА ИЖТИМОИЙ НОРМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Academic Research in Modern Science, 4(71), 41-50. https://doi.org/10.5281/zenodo.18045336