ОИЛА СУДЬЯЛАРИ ИНСТИТУТИ — ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ВА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТИ СИФАТИДА
Аннотация
Оила жамиятнинг энг муҳим ижтимоий институти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида оиланинг жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ва давлат муҳофазасида бўлиши белгилаб қўйилган. Ушбу конституциявий қоида оила барқарорлиги жамият тараққиёти, ижтимоий барқарорлик ҳамда авлодлар ворисийлигининг ҳуқуқий кафолати эканлигини намоён этади.