ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШДА СУД-ПСИХИАТРИЯ ЭКСПЕРТИЗАСИНИНГ АҲАМИЯТИ.
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.7828521Keywords:
суд-психиатрия экспертизаси, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритишда суд-психиатрия эксперитизасини тайинлаш тартиби, ақли норасолик, руҳий ҳолатнинг бузилиши, юридиик мезон, тиббий мезон, шахсни тиббий муассасага мажбурий тартибда жойлаштириш, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш.Abstract
Мазкур мақолада ақли норасо ёки руҳияти вақтинчалик бузилган шахслар томонидан ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганида, уларга нисбатан тиббий йўсинлаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритишда суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш, уни ўтказиш бўйича қонунда ва амалиётда вужудга келаётган муаммолар ўрганилган. Сўнги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамасдан, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритишда суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш тартиби, унинг аниқ тушунчаси ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилаётган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлидаги ишлар четда қолаётганлиги билан асосланади. Давлатимиз томонидан “Инсон қадри учун” амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлида ақли нораса шахсларни жамият хаётига қайтариш, уларни даволаш ва улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишини олдини олиш эътибордан четда қолмаслиги керак ва ушбу институтни қўллаш тартибини такомиллаштириш лозим. Мазкур муаммоларни ҳуқуқий тартибга солиш учун Ўзбекситоннинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш соҳасидаги ва соғлиқни сақлаш тизимидаги қонунчилиги ҳалқаро талабларга мослаштириш ҳамда суд-ҳуқуқ тизими шаффофлигини таъминлаш даркор.