ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Аннотация
Бугунги кунга келиб гиёҳвандлик моддаларининг савдоси, наркобизнес дунё тараққиёти ва барқарорлигига путур етказувчи жиддий муаммога айланди. Унинг ноқонуний тарқалишидан келиб тушаётган фойда террорчилик, одам савдоси каби ўта оғир жиноят турларини қўллаб-қувватлаш йўлида сарфланяпти.