ЧОРВА МОЛЛАРИ ЎҒИРЛИКЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.12577606Abstract
Маълумки, давлатнинг жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатини амалга оширишда жиноят қонуни муҳим аҳамият касб этади, чунки жиноятчиликка қарши курашнинг ҳуқуқий асосларидан бири бўлиб жиноят қонунчилиги ҳисобланади. Айнан жиноят қонунлари асосида давлат жиноят деб ҳисоблаши лозим топган қилмишларга жиноят тусини беради, унга тегишли жазо тури, микдори ва муддатларини белгилайди. Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда шахс содир этган ижтимоий хавфли қилмиши учун жиноят қонунида назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортилади ва унга нисбатан жазо тайинланади.