XVI–XIX АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲРДА ТРАНСПОРТ ҲУҚУҚИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.5281/Keywords:
транспорт ҳуқуқи, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги, Қўқон хонлиги, транзит солиқлари, фиқҳ нормалари, одат ҳуқуқи, мулкий жавобгарлик, сув транспорти.Abstract
Ушбу мақолада XVI асрдан XIX аср охиригача бўлган даврда Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари ҳудудида транспорт муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари чуқур илмий-назарий таҳлил қилинган. Транспорт тизимидаги марказлашмаганлик шароитида шариат (фиқҳ) нормалари ва маҳаллий одат ҳуқуқининг ўзаро синтези, шунингдек, транзит солиқлари («раҳдори», «тамға», «бож») ва сув транспортидан олинадиган йиғимларнинг юридик табиати очиб берилган. Мақолада юк ташувчиларнинг мулкий жавобгарлиги ва XIX аср охиридаги иккиламчи ҳуқуқий тизимлар (маҳаллий ва Чор Россияси қонунчилиги) тўқнашувининг транспорт ҳуқуқи эволюциясига таъсири асослаб берилади.